Ҳар йили “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан айёмни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида ҳашар ўтказиш анъанага айланган. Бу йил ҳам мамлакатимизда 14-15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Банк-молия академиясида ҳам         Академия жамоаси ва тингловчилари иштирокида ҳашар бўлиб ўтмоқда. Академия ҳудуди тозаланмоқда, дарахтларга шакл берилиб, оқланмоқда. Ариқлар тозаланмоқда...

Академияда ҳашар кўтаринки руҳда ва ўзаро ҳамжиҳатликда ўтказилмоқда. Барчамиз атроф-муҳитнинг ободлиги, шаҳримиз озодалиги учун бирдек масъулмиз. Шундай экан, атроф-муҳит озодалиги учун ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари 15 март куни ҳам давом этади.


Улашинг: