Жамиятимизда аёлларга, хотин-қизларга хурмат ва эҳтиром ўзгача. Сўнги кунларда ОАВда тез-тез аёлларнинг юқори мартабаларга тайинланаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам бунга мисол бўлади.

Банк-молия академиясида 50 га яқин хотин-қизлар фаолият юритишади ва таҳсил олишади. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Академия жамоаси ва Касаба уюшмаси ташаббуси билан 5 март куни Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтган “Муқаддассан, муқаддас аёл” номли тантанали тадбирга ташриф уюштирилди. 6 март куни эса Академияда тантанали тадбир ташкил этилди.

Эрта тонгдан аёллар гуллар билан кутиб олинди, куннинг ярмида бошланган тадбирда академия ректори Б.Т. Бердияров барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди. Айниқса, Академиянинг профессор-ўқитувчилари М.И.Йўлдошевнинг аёлларга атаб ёзган шеъри ва И.М.Ниязметовнинг хоразмча рақси аёллар учун ажойиб совға бўлди.

Тадбир давомида Академияда фаолият юритувчи аёллар бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди. Тадбирда М.Улуғбек тумани Касаба уюшмаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Тадбир хушовоз хонанда Минора Шодиева ижросидаги куй-қўшиқлар ва рақсларга уланиб кетди. Академияда ҳануз байрам шукуҳи давом этмоқда.

Мамлакатимиздаги барча хотин-қизларни ушбу айём билан самимий муборакбод этамиз. Байрамингиз муборак Азиз аёллар!!!


Улашинг: