Ватан ҳимоячиси деганда, аввало, харбий либосдаги қўлига қурол тутиб ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган аскарларни кўз олдимизга келтирамиз. Лекин ўз билими, фидоийлиги билан ватанимиз истиқболи, келажаги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган ҳар бир инсон Ватан ҳимоячисидир. Шундай экан, мамлакатимиз келажаги йўлида астойдил хизмат қилаётган, ватан манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўядиган, ўз касбининг билимдонлари, атрофдагиларга бефарқ қарамайдиган  инсонлар ҳақиқий Ватан ҳимоячиларидир.

Халқимиз ободлиги, эртамиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган ҳар бир ватандошларимизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз.


Улашинг: