Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси профессор-ўқитувчилари, Марказий банк ва бошқа банклар вакиллари, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари, тадбиркорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов ва бошқалар мамлакатимизда банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу секторни модернизация қилишда муҳим роль ўйнаётгани ҳамда бундай қулайликлар аҳолига, хусусан, мижозларга ҳар томонлама кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида хусусий секторнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали банк секторидаги иштирокини кенгайтириш масалалари, шунингдек, ҳукумат томонидан мамлакат банк секторини модернизация қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросига аҳамият қаратилди.


Улашинг: