Талаба бўлиш – ёшларимиз учун олий бахт. Бу бахтга эришиш учун йиллар давомида ўқиймиз, изланамиз. Олган билимларимиз бизга умр бўйи хизмат қилади. Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига кириш тест синовлари ўтказилган эди.

“Иқтисодиётни монетар тартибга солиш”, “Тижорат банкларини бошқариш”, “Банк ҳисоби, аудити ва назорати”, “Инвестицияларни бошқариш (банк сектори)”, “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)”, “Давлат молиясини бошқариш”, “Давлат молиявий назорати ва аудити”, “Суғурта компанияларини бошқариш”, “Пенсия фондларини бошқариш”, “Корпоратив молияни бошқариш”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”  мутахассисликларига  ўқишга  кириш учун 389та номзод  тест синовларида иштирок этишганди.

Абитуриентлар ичида юқори балл тўплаб, тингловчилар сафига қабул қилинган 202 нафар тингловчилар учун 23 сентябрдан ўқув машғулотлари бошланди.


Улашинг: