Республикамизда сўнгги йилларда банк-молия тизимини  ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, барқарор ривожланишини ҳамда иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида кенг иштирок этишини таъминлаш, тижорат банкларининг самарадорлигини ошириш ва капиталлашиш даражасини кўтариш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, замонавий банк хизматларини жорий этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу соҳани ривожлантириш бўйича  қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда, дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлашда банклар муҳим ўрин тутади. Шу боис ушбу молиявий институтларнинг барқарорлигини ва ҳаётдаги ролини оширишга катта эътибор қаратилмоқда

Давлат улушига эга бўлган тижорат банкларида замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, фаолият самарадорлиги ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали уларнинг шаклини ўзгартириш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Банк секторини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар илғор халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда банк соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий усулларини жорий этиш асосида тижорат банклари ходимларининг билими ва малакасини оширишни тақозо этмоқда.

Жорий йилнинг 31 октябрь  санасида қабул қилинган “Банк-молия соҳасида кадрлар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4503-сонли қарор ҳам айнан шу соҳани ривожлантиришга қаратилган.

            Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида банк, молия соҳасида бошқарувчи кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш борасида халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага асосланган тизимли ёндошувдан келиб чиқиб билим берилмоқда. Академия корпоратив бошқарув, молиявий менежмент, аудит, молиявий хатарларни бошқариш, ахборот-коммуникация технологиялари, қимматли қоғозлар бозори соҳаларида банк секторининг юқори малакали кадрларини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ўқув жараёнига етакчи таълим муассасалари ва банк-молия секторидан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташаббуси билан “Буюк келажак” нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида 14-28 ноябрь кунлари  Халқаро молия корпорацияси(ХМК) экспертлари иштирокида семинарлар ташкил қилинди. Ушбу семинар доирасида жаҳоннинг нуфузли ташкилотларида фаолият юритувчи, банк, молия бошқаруви соҳада юқори тажрибага эга иқтисодчи олимлар Академияга ташриф буюрдилар. Улар тингловчилар учун банк соҳасини янада ривожлантириш, жаҳон тажрибаларини Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи банкларда жорий этишнинг замонвий усуллари, янги хизмат турларини  яратиш бўйича қимматли маълумотлар бердилар. Семинарда Академия тингловчилари банк секторидаги мавжуд камчиликларни бартараф этишнинг жаҳон амалиётидаги усулларидан бохабар бўлишди.

Ушбу дастур доирасида Хельма Пурвинска(Латвия), Е.Ю.Горохов(Россия), К.Данильченко(Россия), А.Пикер(Австрия), А.Бхандула(Ҳиндистон), А.Балуни(Ҳиндистон), Х.Шерози(Ҳиндистон)лар Академияда ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар.

 Маруза давомида тингловчилар банклар амалиётлари , рискларни бошқариш, банкларда лойиҳаларни бошқариш ва бошқалар ҳақида  жудда катта назарий билимларга эга бўлдилар. Семинарлар давомида Академия тингловчилари ҳам фаол иштирок этишди. 

Мамлакатимизда банк секторини ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш, ривожланган мамлакатлар тажрибаларини жорий этишда банк соҳасидаги кадрларни тайёрлаш жараёнида халқаро тажрибаларга асосланган ана шундай семинарлар жуда муҳим аҳамиятга эга.

 


Улашинг: