27 ноябрь куни Академия жамоаси, тингловчилари, ХМК экспертлари ва бошқа ташкилот вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.  Семинарда  ХМК эксперти банк стратегияси бўйича маслаҳатчи, Fintech Co  асосчиси, ҳиндистонлик тадқиқотчи олим Амит Балунининг инглиз тилидаги маърузаси тингланди. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда  банк хизматларидан фойдаланиш бўйича илғор халқаро тажрибаларга асосланган маълумотлар аудитория жамоасида катта қизиқиш уйғотди.   Амит Балуни иш фаолияти давомида бир қатор йирик компанияларни бошқарган, катта лойиҳаларни амалга оширган, ҳозирги кунда FrankBanker Consulting компаниясида фаолият юритиб келмоқда. Ушбу компания турли банк соҳаларида маслаҳат ва тренинг хизматларини таклиф этади.

Халқаро амалиётда катта илмий ва амалий тажрибага эга  иқтисодчи олимларнинг маслаҳатлари, тингловчиларга бераётган билимлари бўлажак бошқарувчи кадрларнинг келгуси меҳнат фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.    Мамлакатимизда банк секторини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш жараёнида халқаро тажрибага асосланган ана шундай семинарлар муҳимдир.

“Буюк келажак” нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган дастур доирасидаги ушбу семинарлар 28 ноябрь куни якунига етади. 28.11.2019 санада ХМК эксперти  Хусаин Шерозининг инглиз тилидаги ривожланган мамлакатлар амалиётига асосланган банк операциялари ҳақидаги маълумотларидан бохабар бўлишингиз мумкин. Семинарда иштирок этувчиларни Академияга таклиф қиламиз.

Семинар вақти: 14:30 – 16:00.

Семинар тили: инглиз тили.


Улашинг: