Жаҳондаги илмий-тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқларидан фойдаланиш, замонавий инновацион иқтисодиёт талабларига мувофиқликни таъминлаш, Академияда тингловчиларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ХМК ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамкорлигида жаҳоннинг нуфузли ташкилотларида йирик лойиҳаларни амалга оширган, юқори илмий салоҳиятга эга ХМК экспертлари ўзларининг маърузалари билан иштирок этишмоқдалар.

Ушбу дастур доирасида бугун Академияда йирик инвестиция банклари ва хусусий капиталдан микромолиялаштиришгача бўлган молиявий хизматлар бўйича кенг маълумотларга эга бўлган, банк ва бизнес бошқаруви соҳасида кўп йиллик тажрибага эга ҳиндистонлик иқтисодчи олим тингловчилар учун “Корпоративный банкинг и проектное финансирование с освещением лучшей международной практики” мавзусида инглиз тилида маъруза қилди. Бўлажак бошқарувчи кадрлар келгуси меҳнат фаолиятлари учун керакли назарий билимларга эга бўлди.

Дастур доирасида семинарлар давом этади.


Улашинг: