14-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси таклифига биноан Халқаро молия корпорацияси (ХМК) экспертлари иштирокида Академия профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва тингловчилар учун махсус семинарлар ташкил қилинаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Семинарда хорижий мамлакатларнинг нуфузли ташкилотларида фаолият юритувчи, тажрибали иқтисодчи-олимлар маърузалари тингланмоқда.   

Ушбу дастур доирасида 21ноябрь куни ХМК эксперт-консультанти Катерина Данильченко Академияда “Управление проектами трансформации банков” (Управление проектами: зачем это нужно) мавзусида иштирокчилар учун соҳага оид энг муҳим ва қизиқарли бўлган маълумотларни бериб ўтди.

Қизиқарли савол-жавоблар усулида олиб борилган семинарда банк соҳаси мутахассислари кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Академияда халқаро тажрибаларга асосланган семинарлар давом этади.

22 ноябр куни ХМКнинг банк соҳаси бўйича етакчи эксперти Александр Пикер “Банкинг на основе блокчейн” мавзусида маъруза олиб боради. Семинар вақти: 14:30-16:00. Соҳа вакилларини Академияда кутиб қоламиз.


Улашинг: