Ўзбекистон Миллий банкининг ҳар томонлама кўмагида Банк-молия академияси 2021-йилда туб ўзгаришлар ва ривожланиш йўлини давом эттирди, Ўзбекистон Республикасининг банк-молия соҳасидаги етакчи олий таълим муассасаси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича ишлар давом эттирилди.

 

Талабаларни қабул қилиш жараёни трансформацияси

Олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, ёш истеъдодлар ва етакчиларни излаш мақсадида, комплекс ёндашув асосида Академияда таълим олиш учун қуйидаги имкониятларини тақдим этилмоқда:

- молиявий саводхонлик бўйича Республика олимпиадаси ғолиблари;

- Кейс чемпионати ғолиблари;

- Давлат тест маркази тест синовлари натижаларига кўра юқори балл олганлар;

- IELTS, TOEFL ва бошқа халқаро сертификат эгалари.

- иш берувчидан тавсиянома олган юқори салоҳиятли мутахассислар ва раҳбарлар.

Барча номзодлар суҳбатдан ўтади ва номзодларнинг ютуқлари, карьера режалари ва мотивацияси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган портфолиони тақдим этади.

Молиявий саводхонлик бўйича биринчи Республика олимпиадасида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 5 минг нафардан ортиқ умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари рўйхатга олинди. Якка тартибда иштирок этиладиган Республика босқичига ҳар бир вилоятдан учтадан жамоа йўл олди. Барча ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар, ҳар бир номинация бўйича биринчи ўрин эгалари эса Академияга кириш ҳуқуқини қўлга киритди.

2021-йил ёз фаслида бўлиб ўтган тўртинчи Кейс чемпионат 1300 дан ортиқ иштирокчиларни жамлади. 40 та номзоддан фақатгина 1 номзод барча тест синовларидан муваффақиятли ўта олди, саралаш натижаларига кўра 32 нафар талаба ғолиб деб топилди ва ўқишга тавсия этилди.

Молия ва банк иши мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрларга таълим бериш бўйича энг мақбул таълим муассасаси сифатида тарғиб қилиш бўйича Академия брендини фаол тарғиб қилинмоқда. Хусусан, Академия Республиканинг барча вилоят марказларида бўлиб ўтган “Таълим ва касб-2021” халқаро кўргазмасида кўргазмасида фаол иштирок этди.

Умуман олганда, барча кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, 600 дан ортиқ номзод ўқишга тавсия этилган бўлиб, бу Академиянинг 25 йиллик фаолияти давомидаги максимал кўрсаткичдан 3 баробар кўпдир.

 

Ўқув дастурларини янгилаш ва энг яхши педагогларни жалб қилиш

Миллий банк раҳбарияти ташаббуси билан 2021-йилдан бошлаб Академия ўз тарихида биринчи марта хорижий етакчи университетлар билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйди, жумладан:

  • Қозон (Волгабўйи) Федерал университети (бакалавр ва магистратура);
  • Корпоратив бошқарув Олий мактаби, РАНХиГС (магистратура ва докторантура).

Давлатимиз раҳбарининг капитал ва суғурта бозорини ривожлантиришга оид қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Молия ва молиявий технологиялар” мутахассислиги доирасида янги таълим йўналишлари очилди. Ушбу мутахассисликлар бўйича ўқитиш сиртқи ташкил этилади. Келгуси 18 ой давомида талабалар машҳур етакчи хорижий олимлардан билим олиш имкониятига эга бўладилар:

- академик Абел Гезевич Аганбегян;

- академик Александр Григорьевич Асмолов;

- профессор Яков Моисеевич Миркин;

- профессор Борис Борисович Рубцов.

Бир вақтнинг ўзида учта тилда ўқитишнинг ташкил этилиши янги ўқитувчиларни жалб қилиш имконини берди. 2021-йилда фанларнинг 50% дан ортиғи хорижий профессорлар томонидан ўқитилди, уларнинг аксарияти миллий ва халқаро миқёсда эътироф этилган амалиётчи мутахассислар:

- Банк иши - Алла Вадимовна Цитович (Россия);

- Инвестициялар - Грегг Роббинс (Швейцария)

- Етакчилик - Жон Кинг (АҚШ);

- Маркетинг - Александр Владимирович Бару (Россия);

- Менежмент - Александр Георгиевич Сташенко (Россия);

- Ходимларни бошқариш - Анна Владимировна Тимофеева (Қозоғистон).

Академия ёш амалиётчилар ва тажрибали тадқиқотчиларни бирлаштирган илғор профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

 

Малака ошириш курслари қамровини кенгайтириш

Янги таълим дастурларини жорий этиш ҳамда кадрлар тайёрлашга янги мижозларни жалб қилиш бўйича жадал олиб борилган фаолият натижасида жорий йилда Академияга ходимларни ўқитиш учун 50 дан ортиқ йирик давлат ва хусусий корхоналари, мамлакатимизнинг энг йирик солиқ тўловчилари - соҳа етакчилари жалб этилди.

Йил давомида Академияда давлат органлари, тижорат банклари ва компанияларнинг раҳбар ходимлари учун маҳорат дарслари, тренинглар ва қисқа муддатли малака ошириш курслари, шу жумладан бепул малака ошириш курслари ҳам ташкил этилди. Ушбу курсларда жами 1200 дан ортиқ тингловчи таълим олди.

Қисқа муддатли ўқув машғулотлари Академия бюджетини мустаҳкамлаш ва профессор-ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришнинг сезиларли манбасига айланди.

 

Илмий салоҳиятни ривожлантириш

Академия тадқиқотчиларнинг сайъи ҳаракатлари жамланганган таълим муассасаси сифатида ўз ўрнини сақлаб қолмоқда. Жумладан, йил давомида АҚШ, Швейцария, Россия ва Қозоғистон экспертлари иштирокида учта халқаро конференция ўтказилди:

• банк тизимини модернизация қилиш;

• банк тизимида кадрлар малакасини ошириш;

• келажак касблари.

Шунингдек, қуйидаги мавзуларда илмий-амалий семинарлар ташкил этилди:

• “Яшил банкингни ривожлантириш хусусиятлари ва истиқболлари” (ХМК, ЕТТБ билан ҳамкорликда);

• “ Currency cloud – корреспонденция муносабатлари” (ЕТТБ билан биргаликда).

2021-йилнинг 24-29-сентябр кунлари Россия Директорлар институти, Қозон (Волгабўйи) федерал университети ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг Корпоратив бошқарув Олий мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган Тошкент халқаро Бошқарув форуми алоҳида эътиборга лойиқдир.

Форумда Ўзбекистон ва Россия Федерациясида хизмат кўрсатган иқтисодчи-олимлар, бошқарув соҳасидаги мутахассислар, жумладан: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Э.Ф. Гадоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари Д.К. Аҳмедов, профессор А.Л. Ведев, Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институтининг илмий ишлар бўйича директори С.М. Дробишевский ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Форум иштирокчилари учун касбий фаолият самарадорлигини ошириш, амалий кўникмалар ва воситаларни шакллантиришга оид маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этилди.

 

Стартап-инфратузилмани шакллантириш

2021-йил октябр ойида Академиянинг Бизнес Аccелератор дастури FinTech & VR Хакатон тадбири доирасида 265 нафар иштирокчини жамлади. 34 та жамоадан иборат бўлган тадбир иштирокичлари тижорат банклари ва компаниялар, давлат идоралари ва олий таълим муассасалари вакиллари томонидан тақдим этилган реал муаммоларни ҳал этишда иштирок этдилар.

Тадбир якунида саккизта жамоа қуйидаги учта номинациябўйича “FinTech”; “Виртуал Реаллик”; “Таълим йўналиши” бўйича ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиб жамоалар учун асосий соврин сифатида Банк-молия академиясининг 2022-йилда бошланадиган акселерация дастурида бепул таълим олиш ҳуқуқи тақдим этилди. Ушбу дастур бўйича АҚШ, Германия, Австралия, Россия ва Қозоғистонлик таниқли халқаро экспертлар тингловчиларга устозлик қилишади.

Тасдиқланган Ривожланиш концепциясига мувофиқ янги 2022-йилда Академия ўқув жараёнини ўзгартириш ва оптималлаштириш, белгиланган мақсадларга эришиш ва тадбирларни амалга оширишга қаратилган фаолиятини давом эттиради.

Миллий банк раҳбариятининг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши остида Банк-молия академияси 2022-йилнинг асосий фаолият йўналишлари сифатида қуйидаги режаларни ўз олдига мақсад этиб белгилаган: бакалавриат, магистратура ва докторантурага 1000 нафар янги талабаларни қабул қилиш; Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактабини ишга тушириш; ўқув жараёнларини автоматлаштириш ва замонавий маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш.

 

БМА матбуот хизмати


Улашинг: