Олимлик – унинг ортида йиллар давомида олиб борилган  илмий изланишлар, кенг илмий салоҳият, устозларнинг тўғри кўрсатмалари...ҳамма-ҳаммаси мужассам.

   Академиянинг “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедрасининг яна бир аъзоси Гиясов Сарвар Аъзамович  йиллар давомидаги илмий изланишлари самараси ўлароқ ана шундай шарафли унвонга лойиқ деб топилди.С.Гиясов томонидан 2017-2019 йиллар мобайнида “Корхоналарнинг инновацион-инвестицион фаолиятини тартибга солишда солиқ имтиёзларини такомиллаштириш”мавзусида олиб борган тадқиқотлари натижасида ёзилган докторлик  диссертациясиҳимояси Илмий кенгашда 100 фоиз овоз билан маъқулланди.

   Олимнинг келгуси фаолиятида зафарлар тилаб, илм йўлида бунданда юқори чўққиларни забт этишини тилаб қоламиз.

     И.ф.д. И.М.Ниязметов Сарварбек Гиясовнинг устози вабевосита илмий раҳбаридир. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида ёш олимларнинг кўплиги устоз-шогирд тизими самарали йўлга қўйилганлигининг яна бир далилидир.


Улашинг: