Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки қўллаб-қувватлаши ва тижорат банклари, молия технология компаниялари ва таълим муассасалари ҳамкорлигида Банк-молия академияси томонидан профессионал мутахассислар ва IT соҳасига қизиқувчи ёшлар ўртасида ўтказилган «FinTech & VR» Хакатони натижаси эълон қилинди.

      Хакатон, яъни жамоалар рақамли технологиялар соҳасида вазифалар ечиши кўзда тутилган мусобақа тадбири, 3 та номинация бўйича бўлиб ўтди:  FinTech, VR ва Education (яъни молиявий технологиялар, виртуал реаллик ва таълим), бугунги кунда IT соҳасида энг истиқболли йўналишлар ҳисобланади. Ҳар бир номинация бўйича жамоалар 1,2 ва 3-чи ўринлар учун беллашдилар. Республикамизнинг турли ҳудудларидан ҳар бирида 3-5 кишидан иборат жами 34 та жамоа қатнашди. Вилоят жамоалари онлайн режимда қатнашган бўлсалар, Тошкент жамоалари банк-молия академиясининг катта залида ва жиҳозланган хоналарида биргаликда берилган вазифаларни ечдилар (ҳар бир номинацияда 2-3 та вазифа бор эди).    

      Барча жамоалар юқори фаоллик ва Хакатонга қизиқишни кўрсатдилар, жамоа лидерлари томонидан ўзбек, инглиз ва рус тилларида презентациялар бажарилди. Хакатон Ҳакамлик Ҳайъати аъзолари (шунингдек халқаро экспертлар) ҳар бир жамоанинг презентациясини ва уларнинг дастурий таъминотлари ишчи версиясини кўриб чиқдилар, жойида ва вақтида жамоа сардорларига ўз маслаҳатларини бердилар. Ҳалқаро экспертлар жамоаларнинг юқори даражаси ва уларнинг ечимлари сифати қайд қилдилар. Жамоаларга Хакатонда қатнашиш учун барча шароитлар яратилди, шу жумладан кофе-брейклар ва 2-3 октябрь кунлари 3 маҳал овқат билан таъминланди.

      Ҳар бир номинация бўйича 1,2 ва 3-чи ўринлар олган ҳар бир жамоа ғолиблик сертификати, жамоалар аъзолари эса бизнинг бош хомиймиз – Ўзбекистон миллий банки томонидан қимматбаҳо совғалар олишади (смартфонлар, электрон ўқиш мосламалари (e-reader) ва симсиз қулочқинлар), энг асосий совға эса – бу 3 ойлик акселерация дастурида текин иштирок этиш имконияти берилади, 1,2 ва 3-ўринлардаги барча жамоа аъзолари учун. Бу дастурда менторлар қаторида халқаро экспертлар ҳам иштирокчиларни стартап яратиш ва фойдали бизнес даражасига кўтариш кўникмаларини ўргатишади.

        Шундай қилиб, Ҳакамлик Хайъати қуйидаги ғолибларни эълон қилди:

 

FinTech номинациясида:

1-ўрин ни Тошкент шаҳридан «KIBERA» жамоаси эгаллади

Жамоа аъзолари: Бердиев Умиджон, Абдуллаев Илхомжон, Тожибоев Умиджон

Жамоа лидери Эштурдиев Умиджон

Лойиҳа номи: «Муддатли тўловга товарлар».

 

2-ўринни Наманган вилоятидан «A.I. Engineers» жамоаси эгаллади

Жамоа аъзолари: Махмудов Абдурахим, Абдухамидов Жахонгир

Жамоа лидери Муталиев Уткирбек

Лойиҳа номи: «Китоблар савдоси ва алмашинуви».

 

3-ўринни Тошкент вилояти Янгийўл тумани 28-мактабдан «АВС Systems-1» жамоаси эгаллади.

Жамоа аъзолари: Абдуллаев Исломжон, Мухторов Муминжон, Турсуналиев Хожиакбар

Жамоа лидери: Мадримов Азамат

Лойиҳа номи: «АВС Автомаркет».

 

VR номинациясида:

Дастурий таъминотларнинг етарли даражада юқори эмаслиги сабабли, Ҳакамлик Ҳайъати қарорига кўра 1-ўрин берилмади.

 

2-ўринни Тошкент шаҳридан «Fork Team» жамоаси эгаллади

Жамоа аъзолари: Бекниязов Жушкинбек, ШОмуратов Жавохир, Эркинов Абдужалол

Жамоа лидери Баходиров Бахтиёржон

Лойиҳа номи «Лабиринт Escape”.

 

3-ўринни Жиззах вилоятидан «Stars» жамоаси эгаллади,

Жамоа аъзолари: Нурмахматов Хожиакбар, Мелиев Аббос,

Жамоа лидери: Нодирбек Шарофиддинов.

Лойиҳа номи: «Лабиринт “The Maze Runner”.

 

Education номинациясида:

1-ўринни Самарқанд вилоятидан «Just Think» жамоаси эгаллади,

Жамоа аъзолари: Гулхаё Хамзаева, Азизмурод Муродов, Аширалиев Кудратилло

Жамоа лидери: Мухаммадали Хакимов

Лойиҳа номи: “Learning Center Platform”.

 

2-ўринни Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий ахборот технологиялари мактабидан «Al-Xorazmiy-2» жамоаси эгаллади

Жамоа аъзолари: Шокиров Мухаммадёр, Сайфитдинов Сарварбек, Алимуродов Дилбек и Вахоббоев Абдурахмон,

Жамоа лидери: Абдухалилов Мирзохид.

Лойиҳа номи: «Eng Yaxshi Challenge Platforma”.

 

3-ўринни Тошкент шаҳри 5-сон мактабда жамоа лидери ўқийдиган «King Python» жамоаси эгаллади,

Жамоа аъзолари: Санжаров Абдулазиз, Аширалиев Азизбек, Шарофиддинов Шахзод

Жамоа лидери: Истамов Улугбек

Лойиҳа номи: Progbook.

 

Эслатиб ўтамиз, Банк-молия академияси ушбу 3 ойлик акселерация дастурида иштирок этишга танлов эълон қилди, танлов тафсилотлари билан www.bfa.uz веб-саҳифасида танишиш мумкин.


Улашинг: