Банк-молия академияси бир йил олдин “Ўзмиллийбанк” АЖ тасарруфига ўтказилган эди, ушбу вақт давомида нуфузли олий ўқув юрти фаолиятида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди:
- Академияни бошқаришда бешта йирик банк раҳбарларининг иштирок этаётганлиги;
- МВА “Банк иши” ва “Молия ва молиявий технологиялар” янги таълим дастурларининг жорий қилинганлиги;
- абитуриентлар ўртасида рақобат, бир ўринга 30 кишидан ошганлиги;
- таълимни ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда олиш имкониятининг яратилганлиги;
- Академияда ўқиш ва мулоқот уч тилда олиб борилаётганлиги;
- 70%дан ортиқ тингловчиларни банк ходимлари ташкил қилиши;
- 50%га яқин ўқитувчилар амалиётчилардан иборат эканлиги;
- 20%га яқин ўқитувчилар етакчи хорижий экспертлар;
- ўқитувчилар ва маъмурият ходимларининг иш ҳақларининг ошганлиги.
Академиянинг истиқболли режаларига Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактаби, Халқаро банк мактаби, Executive MBA мактабини ташкил қилиш киритилган. Агар сиз илм-фан, таълим ва бизнеснинг уйғунлиги таъминланган янги таълим шаклини яратишга ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз – Академия ректори – Тимур Дамирович Ядгаров жамоасига хуш келибсиз.
Қуйидаги фанлардан профессор (лектор) ва ўқитувчи (тьютор) лавозимларига номзодлар таклиф этилади:
* Блокчейн и криптовалюта;
* Сунъий интеллект;
* Ислом молияси ва банк иши;
* Комплайенс назорати;
* Корпоратив молия;
* Халқаро валюта-кредит муносабатлари;
* Маҳсулот яратиш (Product development);
* Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологиялари (Big Data);
* Активларни бошқариш;
* Рискларни бошқариш;
* Ахборот тизимларини бошқариш;
* Сифат менежменти;
* Инновацияларни бошқаришда эконометрика;
* Самарали коммуникация;
* Сизни севимли фанингиз (таклиф қилинг).
Банк-молия академияси жамоасига қўшилишнинг етти сабаби:
1. Таълим жараёнини ташкил этишда минимал маъмурчилик (бюрократия);
2. Амалий тадқиқотлар маркази директори лавозимини эгаллаш имконияти;
3. Талабалар баҳоси бўйича энг яхши ўқитувчиларни ҳар чоракда моддий рағбатлантириш;
4. Ҳар йили хорижий стажировкаларга чиқиш;
5. Академиянинг тренинг ва консалтинг фаолиятидан даромад кўриш;
6. Академиянинг махсус жамғармасидан илмий нашр учун рағбатлантириш;
7. Академия инкубатори базасида ташкил қилинган молиявий технологиялар ва стартапларга биргаликдаги мулк ҳуқуқи.
Академияда ўсиш ва ривожланиш учун яратилган шарт-шароитлар:
- мамлакатда ягона ҳисобланган 12 ойлик “Банк иши” ва “Молия ва молиявий технологиялар” мутахассисликлари бўйича Бизнесни бошқариш магистири (МВА) таълим дастурининг мавжудлиги;
- талабалар ва ўқитувчиларнинг индивидуал ривожланиш траекториясининг мавжудлиги;
- Академияни стратегик ривожлантиришдаги аниқлик;
- ўқитиш ва мулоқотнинг уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда олиб борилиши;
- етакчи хорижий профессор-ўқитувчилар ва экспертлар билан биргаликда ишлаш;
- анъанавий ва масофавий таълим шакли;
- ноёб корпоратив тадбирлар.
Яшаш жойидан қатъий назар барча номзодлар таклиф қилинади, масофадан ишлаш имконияти мавжуд.
Номзодларга қўйиладиган талаблар ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби билан академиянинг расмий сайтида танашиш мумкин https://vacancy.bfa.uz/
Мурожаат учун: Юнусова Фазилат – Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи. Тел.: (71) 237 53 51 .
Номзодлардан аризалар уч босқичда қабул қилинади:
* 2020 йил 28 декабргача;
* 2021 йил 5 январгача;
* 2021 йил 17 январгача.