Давлатимиз раҳбари айтганларидек, “Ёшлар – келажак бунёдкори”. Кейс-чемпионатида ҳам неча йиллик тажрибага эга мутахассислар билан бир қаторда ёшларнинг ҳам иштирок этишгани, шижоати тахсинга лойиқ. Айниқса, уларнинг ўз билим ва интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиб, жамоалар орасида ғолибликни қўлга киритиши бугунги ёш авлоднинг эртанги кунга ишончидан далолат.

Бугун Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамда Банк-молия академияси “Энг ёш ғолиблар жамоаси” номинацияси ғолибларига ўз мукофотларини топширишди.

Ушбу номинацияга “Team Карантин” жамоаси аъзолари – Абдугаффорова Мафтуна, Кодиров Жамшид, Кучкоров Шохжахон, Кадиров Равшан, Азимов Рустамбеклар лойиқ топилган эди.

Академия ректори Т.Д.Ядгаров ғолибларни табрикламоқда

 

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси А.М.Жумабоевнинг ғолибларга табриги

 

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашида бўлиб ўтган тадбирда Банк-молия академияси ректори Т.Д.Ядгаров ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси А.М.Жумабоевлар кейс-чемпионати ғолибларини самимий муборакбод этди. Уларга Банк-молия академияси ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Академия ректори Т.Д.Ядгаров Кадиров Ровшанни табрикламоқда

 

“Team Карантин” жамоаси аъзоси Абдугаффорова Мафтуна, Т.Д.Ядгаров ҳамда А.М.Жумабоев

 

“Team Карантин” жамоаси аъзоси Азимов Рустам, Т.Д.Ядгаров ҳамда А.М.Жумабоев

 

“Team Карантин” жамоаси аъзоси Кучкоров Шохжахон, Т.Д.Ядгаров ҳамда А.М.Жумабоев

 

Академия ректори Т.Д.Ядгаров ёшларга ўз маслаҳатларини бермоқда

 

Яна кўплаб совғалар ўз эгаларини кутмоқда.

Иккинчи очиқ кейс чемпионатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш давом этяпти. Сиз ҳам Кейс-чемпионатида иштирок этинг ва ғолиблар сафида бўлинг.

Бизни кузатишда давом этинг.

 

 

Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг

Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General


Улашинг: