2020 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси онлайн тарзда “Биринчи Ўзбекистон Очиқ кейс-чемпионати ғолиб жамоаларини тақдирлаш маросими” ни ташкил қилмоқда.
Маросимда иштирок этувчилар:
- Кейс-чемпионатининг 300 дан ортиқ ғолиблари;
- мамлакатнинг профессионал элитаси вакили бўлган ҳайъат аъзолари;
- Академия Кенгаши аъзолари, йирик банклар раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
- Академиянинг профессор-ўқитувчилари;
- оммавий ахборот воситалари вакиллари.
1996 йилдан бери Банк-молия академияси бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича асосий олиф ўқув юрти ҳисобланади. Шу вақт ичида магистратурани 3, 5 мингдан ортиқ битирувчилари ва 12 мингдан ортиқ курс талабалари ўз малакаларини оширдилар. Академиянинг кўплаб битирувчилари давлат хизматида етакчи лавозимларда ишлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги "Банк-молия соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони билан ўқитишнинг янада юқори стандартларига ўтиш, ўқув жараёнини банк бизнесининг амалий эҳтиёжларига яқинлаштириш, барча соҳаларда амалга оширилаётган трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8-июндаги “2020 - 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори Академияни ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан бир қатор фундаментал янгиликларни белгилаб берди:
- танлов асосида ўтказиладиган очиқ кириш;
- учта тилда (ўзбек, рус, инглиз) ўқитиш;
- бизнесни бошқариш (BBA ҳамда MBA) мутахассисликларини жорий этиш.
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда мамлакатнинг биринчи очиқ кейс-чемпионати ташкил этилди, унда 1500 га яқин иштирокчи қатнашди, ҳакамлар ҳайъати 63 та жамоани ғолиб деб топди.
Маросимда қатнашган мутахассисларнинг фикрига кўра, кейс-чемпионат кўплаб мамлакатимиз ёшлари учун иқтисодиёт, банк ва молия соҳаларидаги билимларини очиб бериш, таҳлилий, жамоавий иш ва тақдимот қобилиятларини намойиш этишлари учун кенг имкониятлар яратди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси томонидан ташкил этилган кейс-чемпионат халқаро тажрибаларни ўзида мужассам этиб, олий ўқув юртига ўқишга қабул қилиш жараёнида янгича ёндашув эканлигини таъкидлашди.
Кейс чемпионати ғолибларига ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва мукофотлари топширилади.
Иккинчи очиқ кейс-чемпионати иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш бошланган, Россия ва Қозоғистон жамоалари таклиф этилади.
Маросимни жонли эфирда кузатиб бориш ва иштирок этиш учун https://t.me/bfauz каналига обуна бўлинг.
Банк-молия академияси матбуот хизмати