Кейс чемпионати учинчи раунд

3-Тур

1-Гуруҳ топшириғи

Мураккаблик даражаси: Учинчи (мураккаб)

Нашр вақти: 13:00, 2020 йил 6 август

Вазифаларга ариза бериш муддати: 18:00, 2020 йил 6 август

Вазифани топшириш муддати: 13:00, 2020 йил 13 август

Ариза бериш шакли: жамоа сардорлари махсус гуруҳига хабар бериш

Вазифани топшириш шакли: Видео ролиги ва таҳлилий ҳисобот GoogleDriveга юкланади (хаволаси жамоа етакчиларга юборилади) хамда топшириқни бажариш тўғрисида маълумот casebfa@gmail.com манзилга юборилади.

 

Турда қатнашиш учун Аризада қуйидагилар бўлиши керак:

1.     Жамоа номи;

2.     Жамоа таркиби, қатнашчиларнинг ФИО ва СТИР;

3.     Гуруҳ ҳал қиладиган вазифа/лари рақамлари.

Турга қатнашиш учун ариза бир марта топширилади ва қайтариб олиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Барча саволлар @BFA_uz_bot чат-ботига берилади.

Огоҳлантириш:

4.     Жамоа чемпионатда фақат битта турда қатнашиши мумкин;

5.     Жамоа вазифаларни топшириш муддати тугагунгача битта ёки бир нечта кейслар бўйича жавобларни тақдим этиши мумкин. Ҳар бир кейс алоҳида баҳоланади ва натижалар умумлаштирилади.

6.     Белгиланган муддатдан кейин топширилган кейс жавоблари кўриб чиқилмайди.

 

Баҳолаш мезонлари:

1.     таклиф этилган тадқиқот/диагностика усулларининг сони;

2.     усулларнинг кейс вазифаларига мослиги;

3.     таҳлилнинг кенглиги;

4.     ғоянинг долзарблиги;

5.     ечимнинг тузилиши ва мантиқий уйғунлиги;

6.     ечимнинг ўзига хослиги/инновационлиги;

7.     лойиҳанинг амалий аҳамияти ва уни амалга ошириш имконияти;

8.     алгоритм мавжудлиги ва илмий асосланганлиги;

9.     тақдимот ва тасвирий материалларнинг сифати;

10.   жамоа бўлиб ишлаш.

 

Очиқ кейс-чемпионатини ўтказиш тўғрисидаги Низомдан эслатма:

- жамоа 2 дақиқа давом этадиган видео-тақдимот ва асослантирилган кейс ечимининг таҳлилий ҳисоботини тайёрлаши керак. Ҳисоботнинг сўнгги саҳифаси ҳар бир жамоа иштирокчисининг фотосурати ва у ҳақидаги қисқа маълумотларни ўз ичига олиши керак;

- кўчирма материаллардан фойдаланилганда манбаларга ҳаволалар кўрсатилиши керак. Чемпионат ташкилотчилари жамоаларнинг плагиат ҳолатларига ёки бошқа муаллифлар интеллектуал мулкидан фойдаланишга йўл қўйганликлари аниқланганда уларни чемпионат ўтказиш давомида ёки у якунлангандан кейин чемпионат иштирокчилари сафидан чиқариш ҳуқуқига эгадир.

 

Учинчи даражали (мураккаб)

 

1- Вазифа

“АҚШ долларининг жаҳонзаҳиравий валюта мақомини йўқотиш эхтимолий сценарийлари”

АҚШ долларининг жаҳон валюта заҳираси мақомини йўқотиш эхтимолийсценарийларини ишлаб чикинг ва уларни Ўзбекистон олтин ва валюта заҳираларига ҳамдаахолини пўл маблағлари сифатига таъсирини камайтириш йулларини ишлаб чикинг.

 

2- Вазифа

“5Gтехнологияларининг молия бозорига таъсирининг истиқболлари”

5Gтехнологияларининг тарқалишини башорат қилинг, ҳамдабанк ва молия сохасига таъсирини ва пайдо бўладиган истиқболлиимкониятнларни бахоланг.

 

3- Вазифа

“Урушлар ва пандемия даврида инвестиция рискларини баҳолаш хусусиятлари”

Ўрта асрдардан бошлаб, дунёда энг катта бойликларни келиб чикишини аниқланг ҳамда уларни урушлар ва касалликлар тарқалиши билан таққосланг. Ўзаро боғлиқлиги тахлил қилинг.

 

 

4- Вазифа

“Мамлакат энергетика хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишнинг ўзаро боғлиқлиги”

1900 йилдан бошлаб жахон инқирозлари тарихини ўрганинг. Нефт ва олтин нархини ўзгариши билан давлатларни иқтисодий ўсиш кўрсатгичларни солиштириб таҳлил қилинг. Энергетик хавфсизлиги баланд ва мухтож давлатларни суратларни ўрганиб ҳулосалар чикаринг.

 

5- Вазифа

“Истеъмолчилар ишончи индекси ва камбағаллик ўртасидаги боғлиқлик”

Камбағалчилик даражаси юқори бўлган давлатларда истеъмолчилар ишончи индекси ўртасида ўзаро муносабатни топинг. Ўзбекистон шароитида қулланадиган таклифлар беринг.

 

 

Тадқиқот бўйича тавсиялар:

1.     Ҳал қилиниши керак бўлган қарама-қаршиликни аниқлаш учун вазиятни диагностика қилинг.

2.     Қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган фан ва технологиялар ривожланишининг энг муҳим омилларини кўрсатинг.

3.     Ўзига хос, оригинал, аниқ ечимларни шакллантиринг.

4.     Ечимингизни исботлаш учун асосий ҳисоб-китобларни тақдим этинг.

5.     Сизнинг ечимингизни амалга оширишдаги асосий тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўлларини баён қилинг.

6.     Ҳозир бажарилиши керак бўлган биринчи қадамларни аниқланг.

7.     Кутиладиган натижалар ва ечим баҳосини таққосланг.

 

 

Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг

Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General


Улашинг: