2-Тур

1-Гуруҳ топшириғи

Мураккаблик даражаси: Учинчи (мураккаб)

Нашр вақти: 13:00, 2020 йил 30 июль

Вазифаларга ариза бериш муддати: 18:00, 2020 йил 30 июль

Вазифани топшириш муддати: 13:00, 2020 йил 6 август

Ариза бериш шакли: жамоа сардорлари махсус гуруҳига хабар бериш

Вазифани топшириш шакли: YouTube видео ролиги учун ҳавола хати ҳамда қуйидаги манзилга таҳлилий ҳисобот bfa@exat.uz

 

Турда қатнашиш учун Аризада қуйидагилар бўлиши керак:

1. Жамоа номи;

2. Жамоа таркиби, қатнашчиларнинг ФИО ва СТИР;

3. Гуруҳ ҳал қиладиган вазифа (вазифалари) рақамлари.

Турга қатнашиш учун ариза бир марта топширилади ва қайтариб олиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Барча саволлар @BFA_uz_bot @ чат-ботига берилади.

 

Огоҳлантириш:

4. Жамоа чемпионатда фақат битта турда қатнашиши мумкин;

5. Жамоа вазифаларни топшириш муддати тугагунгача битта ёки бир нечта кейслар бўйича жавобларни тақдим этиши мумкин. Ҳар бир кейс алоҳида баҳоланади ва натижалар умумлаштирилади.

5. Белгиланган муддатдан кейин топширилган кейс жавоблари кўриб чиқилмайди.

 

Баҳолаш мезонлари:

1. таклиф этилган тадқиқот/диагностика усулларининг сони;

2. усулларнинг кейс вазифаларига мослиги;

3. таҳлилнинг кенглиги;

4. ғоянинг долзарблиги;

5. ечимнинг тузилиши ва мантиқий уйғунлиги;

6. ечимнинг ўзига хослиги/инновационлиги;

7. лойиҳанинг амалий аҳамияти ва уни амалга ошириш имконияти;

8. алгоритм мавжудлиги ва илмий асосланганлиги;

9. тақдимот ва тасвирий материалларнинг сифати;

 10. жамоа бўлиб ишлаш.

 

Очиқ кейс-чемпионатини ўтказиш тўғрисидаги Низомдан эслатма:

- жамоа 2 дақиқа давом этадиган видео-тақдимот ва асослантирилган кейс ечимининг таҳлилий ҳисоботини тайёрлаши керак. Ҳисоботнинг сўнгги саҳифаси ҳар бир жамоа иштирокчисининг фотосурати ва у ҳақидаги қисқа маълумотларни ўз ичига олиши керак;

- кўчирма материаллардан фойдаланилганда манбаларга ҳаволалар кўрсатилиши керак. Чемпионат ташкилотчилари жамоаларнинг плагиат ҳолатларига ёки бошқа муаллифлар интеллектуал мулкидан фойдаланишга йўл қўйганликлари аниқланганда уларни чемпионат ўтказиш давомида ёки у якунлангандан кейин чемпионат иштирокчилари сафидан чиқариш ҳуқуқига эгадир.

 

1-Вазифа

Рақамли иқтисодиёт - 2030

Рақамли иқтисодиёт воситалари ҳисобидан ЯИМнинг камида 10 фоизини яратишни таъминлайдиган “Рақамли Ўзбекистон 2030” моделини яратинг.

 

2- Вазифа

Халқаро молиявий марказ

Ташқи савдо хажмидан ошадиган, Ўзбекистон Халқаро молия марказини яратиш бўйича концепцияни ишлаб чиқинг.

 

3- Вазифа

Яширин иқтисодиётининг ривожланишига тўсқинлик қилиш

"Яширин иқтисодиётисиз Ўзбекистон" концепциясини ишлаб чиқиш

 

4- Вазифа

Ташқи савдо ва инвестицияларни ривожлантириш

"Ўзбекистон-2025 - Топ-50 дунёнинг экспортёри" дастурини ишлаб чиқиш

 

5- Вазифа

Саноатлашган ишлаб чиқаришини ривожланиши

"Ўзбекистон-2030 – Топ-50 дунёнинг саноат мамлакатлари” дастурини ишлаб чиқиш

 

Тадқиқот бўйича тавсиялар:

1. Ҳал қилиниши керак бўлган қарама-қаршиликни аниқлаш учун вазиятни диагностика қилинг.

2. Қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган фан ва техника ривожланишининг энг муҳим омилларини кўрсатинг.

3. Ўзига хос, оригинал, аниқ ечимларни шакллантиринг.

4. Ечимингизни исботлаш учун асосий ҳисоб-китобларни тақдим этинг.

5. Сизнинг ечимингизни амалга оширишдаги асосий тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўлларини баён қилинг.

6. Ҳозир бажарилиши керак бўлган биринчи қадамларни аниқланг.

7. Кутиладиган натижалар ва ечим баҳосини таққосланг.


Улашинг: