Кейс чемпионат

1-Тур

1-Гуруҳ топшириғи

Мураккаблик даражаси:Учинчи (мураккаб)

Нашр вақти: 13:00, 2020 йил 27 июль

Вазифаларга ариза бериш муддати: 18:00, 2020 йил 27 июль

Вазифани топшириш муддати: 13.00, 2020 йил 3 август

Ариза бериш шакли:жамоа сардорлари махсус гуруҳига хабар бериш

Вазифани топшириш шакли:YouTube видео ролиги учун ҳавола хати ҳамда қуйидаги манзилга таҳлилий ҳисобот bfa@exat.uz

Турда қатнашиш учун Аризада қуйидагилар бўлиши керак:

1.     Жамоа номи;

2.     Жамоа таркиби, қатнашчиларнинг ФИО ва СТИР;

3.     Гуруҳ ҳал қиладиган вазифа/лари рақамлари.

 

Турга қатнашиш учун ариза бир марта топширилади ва қайтариб олиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.Барча саволлар @BFA_uz_bot чат-ботига берилади.

Огоҳлантириш:

4.     Жамоа чемпионатда фақат битта турда қатнашиши мумкин;

5.     Жамоа вазифаларни топшириш муддати тугагунгача битта ёки бир нечта кейслар бўйича жавобларни тақдим этиши мумкин. Ҳар бир кейс алоҳида баҳоланади ва натижалар умумлаштирилади.

6.     Белгиланган муддатдан кейин топширилган кейс жавоблари кўриб чиқилмайди.

Баҳолаш мезонлари:

1.     таклиф этилган тадқиқот/диагностика усулларининг сони;

2.     усулларнинг кейс вазифаларига мослиги;

3.     таҳлилнинг кенглиги;

4.     ғоянинг долзарблиги;

5.     ечимнинг тузилиши ва мантиқий уйғунлиги;

6.     ечимнинг ўзига хослиги/инновационлиги;

7.     лойиҳанинг амалий аҳамияти ва уни амалга ошириш имконияти;

8.     алгоритм мавжудлиги ва илмий асосланганлиги;

9.     тақдимот ва тасвирий материалларнинг сифати;

10.  жамоа бўлиб ишлаш.

 

Очиқ кейс-чемпионатиниўтказиштўғрисидаги Низомдан эслатма:

- жамоа 2 дақиқадавомэтадиган видео-тақдимотваасослантирилган кейс ечимининг таҳлилий ҳисоботини тайёрлаши керак. Ҳисоботнинг сўнгги саҳифаси ҳар бир жамоа иштирокчисининг фотосурати ва у ҳақидагиқисқамаълумотларниўз ичига олишикерак;

- кўчирма материаллардан фойдаланилганда манбаларга ҳаволалар кўрсатилиши керак. Чемпионат ташкилотчилари жамоаларнинг плагиат ҳолатларига ёки бошқа муаллифлар интеллектуал мулкидан фойдаланишга йўл қўйганликлари аниқланганда уларни чемпионат ўтказиш давомида ёки у якунлангандан кейин чемпионат иштирокчилари сафидан чиқариш ҳуқуқига эгадир.

 

1-Вазифа

«2030 йилда банк ва молиявий ташкилот»

2030 йилда барқарор ўсишни таъминлайдиган банк ва/ёки молиявий ташкилотларнинг бизнес моделини яратинг.

 

2- Вазифа

«Иқтисодий ўсишни таъминлаш ва инфляцияни бошқариш усуллари»

2025 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон шароитида инфляцияни таргетлаш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда иқтисодий ўсишни таъминлаш Дастурини ишлаб чиқинг.

 

3- Вазифа

«Капитал бозори ҳажмини ЯИМнинг 10%гача ошириш йўллари»

Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаган ҳолда Ўзбекистон капитал бозори ҳажмини ЯИМнинг 10%гача ошириш Стратегиясини ишлаб чиқинг.

 

4- Вазифа

«Солиқ тизимини тубдан ўзгартириш йўллари»

Либерализация ва самарадорликни бирлаштирган ҳолда Ўзбекистон солиқ тизимини тубдан трансформация қилиш Концепциясини ишлаб чиқинг.

 

5- Вазифа

«Пандемия шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш»

2020-2021 йилларда иқтисодий ўсиш (ЯИМ), камбағаллик ва ишсизликни пасайтириш бўйича иқтисодий ислоҳотлар Дастурини ишлаб чиқинг.

 

Тадқиқот бўйича тавсиялар:

1.     Ҳал қилиниши керак бўлган қарама-қаршиликни аниқлаш учун вазиятни диагностика қилинг.

2.     Қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган фан ва технологиялар ривожланишининг энг муҳим омилларини кўрсатинг.

3.     Ўзига хос, оригинал, аниқ ечимларни шакллантиринг.

4.     Ечимингизни исботлаш учун асосий ҳисоб-китобларни тақдим этинг.

5.     Сизнинг ечимингизни амалга оширишдаги асосий тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўлларини баён қилинг.

6.     Ҳозир бажарилиши керак бўлган биринчи қадамларни аниқланг.

7.     Кутиладиган натижалар ва ечим баҳосини таққосланг. 


Улашинг: