Рақамли иқтисод учун янги кадр тайёрлаш ҳар бир олий таълим муассасаси учун биринчи устуворликдир. Ўтган аср методи, дарслик ва қўлланмалари асосида ёш мутахассисларни ўқитиш уларга фойда эмас, зиён келтириши мумкинлиги ҳақида соҳа мутахассислари фикр юритишяпти.

Банк-молия академисияда янги мутахассислик – Молия ва молиявий технологиялар – мутахассислиги очилганлиги кўпчиликни қизиқтиряпти.

“Академияга қабул қилиш жараёнида Кейс чемпионати ўтказилаётганлиги хаммамиз учун янгилик. Шу боис бу ҳақда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Сабаби бундай танлов жараёни Ўзбекистонда илк бор амалга оширилмоқда”, – дейди Банк-молия академияси проректори в.в.б. иқтисодиёт фанлари доктори Зафар Бердиназаров.

Очиқ кейс-чемпионат мамлакатимизда илк бор ўтказиётганлиги сабаби, соврин талабгорлари етарили тажрибага эга эмасликлари – табий ҳол, уларни қўллаб-қувватлаш учун, Академия раҳбарияти томонидан бой амалий тажрибага эга АҚШ,  Қозоғистон, Миср, Россия, Уммон Салтанати каби мамлакатлардан экспертлар жалб қилинмоқда.

Кейс-чемпионат қатнашчилари, қуйидаги мавзулардаги кейсларни ечишга харакат қилишлари мумкин бўлади:

 - иқтисодий ўсишни таъминлаш ва инфляцияни камайтириш усуллари;

 - капитал бозорни ҳажмини ЯИМни 10% кўтариш йўллари;

 - 2030 йилда молиявий ташкилотлар ва банкларнинг янги кўриниши;

 - солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўллари;

 - пандемия шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш.

Магистратура ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича бир хафта ичида 700 дан ортиқ номзод  рўйхатдан ўтди. Шу ўринда, номзодлар ҳақида тўхталиб ўтсак. 

Магистратура таълим йўналишлари бўйича рўйхатдан ўтган Навоий шаҳри Зарафшон туманида истиқомат қилувчи Навоий кон-металлургия институти битирувчиси Мизробов Сарваржон Салим ўғли “ОАВ лар орқали Академияда яратилаётган имкониятлар ҳақида хабардор бўлдим ҳамда ўз билим ва иқтидоримни намоён қилишни мақсад қилдим”, – дея танловда иштирок этаётган барча иштирокчиларга омад тиламоқда. 

Тошкент Молия Институти битирувчиси Аsia Аlliance Bank мутахассиси Исканов Ислом Икром ўғли билан суҳбатимизда “Академияда иқтидорли ёшлар учун кенг имкониятлар эшиги очилди ва бу имкониятдан албатта унумли фойдаланиб, юқори натижаларни қайд этиш учун астойдил ҳаракат қиляпман”, – дейди.

Абдуллоев Авезжон Акмал ўғли Бухоро Давлат университетининг “Иқтисодиёт ва туризм” факультети 3 - курс талабаси “Ekvatorial Chodak” МЧЖ компанияси импорт-менеджери: “ Мен фаолиятим юзасидан бир қатор хорижий мамлакатлар – Хитой, Туркия, Қозоғистон, БАА каби давлатларда малака ошириб қайтдим, семинарларда иштирок этиб келаман. Академияда бўлиб ўтадиган биринчи кейс чемпионати ҳақида эшитганимда унда иштирок этишга қарор қилдим. Мақсадим мамлакатимизда, қолаверса Банк-молия академиясида яратилган имкониятлардан фойдаланиш. Келажакда мен ҳам мамлакатимиз иқтисодиётига ўз ҳиссамни қўшсам дейман”, – дейди биз билан суҳбатда.

“Банк-молия академиясининг янгича ёндашуви кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Агробанк, Саноат курилиш Банк, Асака Банк, Хамкорбанк, Капиталбанк Академияда яратилган имкониятлар: барча номзодлар учун очиқ танлов ва қабул жараёнларини ташкил этилаётганлиги, номзодлар билимини баҳолашда шаффофликнинг таъминланганлиги уларда катта қизиқиш уйғотмоқда”, – дейди Академиянинг кафедра мудири, иқтисод фанлари доктори Фозлиддин Аллаяров. 

Банк-молия академияси Милиий Банк билан биргаликда барча номзодларга омад тилайди ва Кейс чемпионатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 2020 йил 1 августгача очиқ эканлигини эслатиб ўтади.

 

Савол ва мурожаатлар учун:     @BFA_uz_bot 

Шарҳлар ва суҳбат учун:            https://t.me/BFA_General

Телеграм канал:                          https://t.me/bfauz


Улашинг: