Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг БИТИРУВЧИСИ!!!

Сизни 2019 йилнинг 20 декабрь куни соат 19.00да Академия биноси (Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй)да бўлиб ўтадиган “Академия битирувчилари билан учрашув”да иштирок этишга таклиф этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4503-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳамда Академиянинг келгусидаги истиқболини белгилашда Битирувчиларнинг таклиф ва фикрлари биз учун ниҳоятда қадрли ҳисобланади. Учрашувда Академия битирувчиси, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.С. Аннакличев иштирок этади.

Дастур илова қилинади. УЧРАШУВ ДАСТУРИ

 

Телеграмдаги расмий каналимизга обуна бўлиш учун https://t.me/bfauz га киринг.


Улашинг: