Жорий йилнинг  декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида “Бюджет-солиқ, пенсия, банк ва инвестициялар соҳасида акселератор механизмларни такомиллаштириш” мавзусида 2 босқичли республика банкирлар ва молиячилар форумини ўтказиш тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу Форумда иштирок этувчилар учун ариза ва илмий мақолаларни қабул қилиш муддати 2019 йил 30 ноябргача узайтирилганини маълум қиламиз. Форумда иштирок этувчилар ташкилий қўмитанинг bfa.forum@gmail.comэлектрон почта манзилига қуйидагиларни юбориш керак:

  • форумда иштирок этиш учун ариза (.docx)
  • илмий мақола (.docx)

Илмий мақола Форум секцияси мавзулари йўналишига мос келиши керак. Мақола ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади. Мақола бир нечта муаллиф томонидан тайёрланиши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқига, шу жумладан, ҳаммуаллифлик ҳуқуқига оид иккитадан ортиқ мақола нашр учун қабул қилинмайди. Ҳаммуаллифларнинг сони уч кишидан ошмаслиги керак.

Батафсил маълумот:   http://bfa.uz/announs/6?lang=uz


Улашинг: