Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида “Бюджет-солиқ, пенсия, банк ва инвестициялар соҳасида акселератор механизмларни такомиллаштириш” мавзусида 2 босқичли республика банкирлар ва молиячилар форумини ўтказиш тўғрисида

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ҳамда бюджет-солиқ, пенсия, банк-молия ва инвестициялар соҳасида қабул қилинаётган бошқа бир қатор муҳим Президент фармонлари ва қарорларидан ҳамда уларнинг асосида ишлаб чиқилаётган ҳукумат қарорлари, дастурларива чора-тадбирларидан келиб чиқувчи ислоҳотлар жараёнининг акселератор механизмларини такомиллаштиришмақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясиЎзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Бюджет-солиқ, пенсия, банк ва инвестициялар соҳасидаакселератор механизмларни такомиллаштириш” мавзусида 2 босқичли республика банкирлар ва молиячилар форумини (кейинги ўринларда - Форум) ўтказишни режалаштирилган.

Форумнинг асосий мақсади бюджет-солиқ, пенсия, банк-молия ва инвестициялар соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнининг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга бўлган акселератор механизмларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича иқтисодий экспертлар ҳамжамияти вакилларини жалб қилиш ва уларнинг илмий асосланган хулоса ва таклифларини умумлаштирган ҳолда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда форум ишини 2 босқичда ташкил қилиш ва ўтказиш режалаштирилган.

Биринчи босқич жорий йилнинг 13декабридаБюджет, солиқ ва пенсия соҳаларидаги акселератор механизмларни такомиллаштириш” мавзуси йўналишида ўтказилиб, қуйидаги секцияларни ўз ичига олади:

1-Секция. Бюджет тизимини ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришга ўтказишнинг акселератор механизмлари.

2-Секция.Рақамли солиқ тизимини жорий қилишнингакселератор механизмлари.

3-Секция. Интеллектуал мулкни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш.

4-Секция. Илғор хорижий тажриба асосида хусусий пенсия фондларини ташкил этиш истиқболлари.

5-Секция. Бюджетдан ташқарипенсия фонди маблағларини инвестицияларга жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш.

Форумда иштирок этиш учун таклиф қилинувчилар:

- Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-педагогик ходимлари, докторант ва магистрантлари;

- соҳа вазирлик ва идораларининг мутасадди раҳбар ходимлари ва етакчи мутахассислари;

- ҳудудий ҳокимият ва бошқарув органларининг соҳараҳбарлари ва етакчи мутахассислари;

- илмий-тадқиқот марказларининг илмий ходимлари.

Форум Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси биносида бўлиб ўтади (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй)

Форумда қатнашиш учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш тартиби

Форумда иштирок этиш учун 2019 йил 25 ноябргача ташкилий қўмитанинг bfa.forum@gmail.comэлектрон почта манзилига қуйидагиларни юбориш керак:

  • форумда иштирок этиш учун ариза (.docx)
  • илмий мақола (.docx)

Илмий мақолафорум секцияси мавзулари йўналишига мос келиши керак. Мақола ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади. Мақола бир нечта муаллиф томонидан тайёрланиши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқига, шу жумладан, ҳаммуаллифлик ҳуқуқига оид иккитадан ортиқ мақола нашр учун қабул қилинмайди. Ҳаммуаллифларнинг сони уч кишидан ошмаслиги керак.

Ташкилий қўмитага юборилган илмий ва техник талабларга мос келмайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Фақат барча талабларга жавоб берган илмий мақолалар муаллифлари/ҳаммуаллифлари форумда иштирок этиш учун таклиф қилинадилар.

Мақоланинг ташкилий қўмитага электрон почта орқали юборилиши муаллиф томонидан илмий мақолани тайёрлаш талабларига амал қилганлиги ва розилигини билдиради.

Талабга биноан муаллифлар/ҳаммуаллифлар мақола қўлёзмаси билан боғлиқ барча маълумотларни ташкилий қўмитага тақдим этиши шарт.

Иштирокчиларнинг форумсекцион йиғилишларида маъруза ёки тақдимот билан иштирок этишлари ташкилий қўмитанинг қарори билан белгиланади.

Форум иштирокчиларидан ташкилий масалаларга оид тўловлар олинмайди. Форумда иштирок этиш бепул. Ташкилий қўмита форум иштирокчиларининг форумда иштирок этиш билан боғлиқ сарф-харажатларини қопламайди.

ИЛМИЙЛИК ВА ТЕХНИК РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАЙДИГАН, ШУНИНГДЕК, ПЛАГИАТГА АСОСЛАНГАН МАҚОЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

Юклаб олиш учун (bfa.uz):

Маълумот учун:

Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Моварауннахр кўчаси 16-уй.

Тел./факс: (998 71) 237-48-32

E-mailbfa.forum@gmail.com


Улашинг: