Банк-молия академияси бир йил олдин “Ўзмиллийбанк” АЖ тасарруфига ўтказилган эди, ушбу вақт давомида нуфузли олий ўқув юрти фаолиятида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди:

- Академияни бошқаришда бешта йирик банк раҳбарларининг иштирок этаётганлиги;

- МВА “Банк иши” ва “Молия ва молиявий технологиялар” янги таълим дастурларининг жорий қилинганлиги;

- абитуриентлар ўртасида рақобат, бир ўринга 30 кишидан ошганлиги;

- таълимни ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда олиш имкониятининг яратилганлиги;

- Академияда ўқиш ва мулоқот уч тилда олиб борилаётганлиги;

- 70%дан ортиқ тингловчиларни банк ходимлари ташкил қилиши;

- 50%га яқин ўқитувчилар амалиётчилардан иборат эканлиги;

- 20%га яқин ўқитувчилар етакчи хорижий экспертлар;

- ўқитувчилар ва маъмурият ходимларининг иш ҳақларининг ошганлиги.

Академиянинг истиқболли режаларига Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактаби, Халқаро банк мактаби, Executive MBA мактабини ташкил қилиш киритилган. Агар сиз илм-фан, таълим ва бизнеснинг уйғунлиги таъминланган янги таълим шаклини яратишга ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз –  Академия ректори – Тимур Дамирович Ядгаров жамоасига хуш келибсиз.

Қуйидаги фанлардан профессор (лектор) ва ўқитувчи (тьютор) лавозимларига номзодлар таклиф этилади:

* Блокчейн и криптовалюта;

* Сунъий интеллект;

* Ислом молияси ва банк иши;

* Комплайенс назорати;

* Корпоратив молия;

* Халқаро валюта-кредит муносабатлари;

* Маҳсулот яратиш (Product development);

* Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологиялари (Big Data);

* Активларни бошқариш;

* Рискларни бошқариш;

* Ахборот тизимларини бошқариш;

* Сифат менежменти;

* Инновацияларни бошқаришда эконометрика;

* Самарали коммуникация;

* Сизни севимли фанингиз (таклиф қилинг).

Банк-молия академияси жамоасига қўшилишнинг етти сабаби:

1. Таълим жараёнини ташкил этишда минимал маъмурчилик (бюрократия);

2. Амалий тадқиқотлар маркази директори лавозимини эгаллаш имконияти;

3. Талабалар баҳоси бўйича энг яхши ўқитувчиларни ҳар чоракда моддий рағбатлантириш;

4. Ҳар йили хорижий стажировкаларга чиқиш;

5. Академиянинг тренинг ва консалтинг фаолиятидан даромад кўриш;

6. Академиянинг махсус жамғармасидан илмий нашр учун рағбатлантириш;

7. Академия инкубатори базасида ташкил қилинган молиявий технологиялар ва стартапларга биргаликдаги мулк ҳуқуқи.

Академияда ўсиш ва ривожланиш учун яратилган шарт-шароитлар:

- мамлакатда ягона ҳисобланган 12 ойлик “Банк иши” ва “Молия ва молиявий технологиялар” мутахассисликлари бўйича Бизнесни бошқариш магистири (МВА) таълим дастурининг мавжудлиги;

- талабалар ва ўқитувчиларнинг индивидуал ривожланиш траекториясининг мавжудлиги;

- Академияни стратегик ривожлантиришдаги аниқлик;

- ўқитиш ва мулоқотнинг уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда олиб борилиши;

- етакчи хорижий профессор-ўқитувчилар ва экспертлар билан биргаликда ишлаш;

- анъанавий ва масофавий таълим шакли;

- ноёб корпоратив тадбирлар.

Яшаш жойидан қатъий назар барча номзодлар таклиф қилинади, масофадан ишлаш имконияти мавжуд.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби билан академиянинг расмий сайтида танашиш мумкин https://vacancy.bfa.uz/

Мурожаат учун: Юнусова Фазилат – Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи.  Тел.: (71) 237 53 51 .

Номзодлардан аризалар уч босқичда қабул қилинади:

* 2020 йил 28 декабргача;

* 2021 йил 5 январгача;

* 2021 йил 17 январгача.


Улашинг: