АХБОРОТ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон, 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сон, 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарори, 2018 йил 21 сентябрдаги «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф сонли Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида «Ўзбекистонни 2030 йилгача инновацион ривожлантириш: янги молия архитектураси» мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий анжуман ташкиллаштирилмоқда.

Анжуманни ўтказиш шакллари:

- илмий тезислар тақдим этиш шаклида (маъруза матни);

- видео тақдимот ва таҳлилий маълумотлар тақдим этиш шаклида.

Илмий тезислар шаклидаги анжуманнинг асосий мавзулари:

  1. 1. Ўзбекистон банк-молия архитектурасининг долзарб муаммолари.
  2. 2. Ўзбекистоннинг янги банк-молия архитектурасининг илмий ва назарий асослари.

Видео тақдимот ва таҳлилий маълумотнинг асосий мавзуси:

«Ўзбекистонни 2030 йилгача инновацион ривожлантириш: янги молия архитектураси».

Анжуманда иштирок этиш, илмий тезис, видео тақдимот ва таҳлилий маълумотларни юклаш ҳамда уларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар билан танишиш учун қуйидаги ҳаволадан https://bfaconference.bfa.uz/ рўйхатдан ўтиш керак (муддат 2020 йил 15 октябргача).

 

Халкаро анжуман Илмий тезисга куйилган талаблар

Халкаро анжуман видео тақдимот ва таҳлилий маълумотга қўйилган талаблар

 

Тақдимот ғолиблари махсус Сертификатлар билан тақдирланади.

Илмий тезислар ва таҳлилий маълумотлар тезис ва илмий мақолалар тўплами сифатида нашр этилади

 


Улашинг: