1-қўшимча топшириқ:

Қуйидаги ёндашувлар асосида амалиётда қўлланилган ихтиёрий инновацион лойиҳа мисолида тақдимот тайёрланг:

  1. Инновацион лойиҳага таклиф этилаётган тадқиқот/диагностика усули/усуллари.
  2. Усул/усулларнинг лойиҳа вазифаларига мослиги.
  3. Таҳлилнинг кенглиги, ечимнинг тузилиши ва мантиқий уйғунлиги.
  4. Лойиҳанинг амалий аҳамияти, унинг инновационлиги ва уни амалга ошириш имконияти.

 

2-қўшимча топшириқ:

 

Қуйидаги ёндашувлар асосида амалиётда қўлланилган ихтиёрий инновацион лойиҳани ташхислаш бўйича тақдимот тайёрланг:

 

  1. Танланган ташхис усуллари (камида учта)нинг лойиҳага мослигини асослаш.
  2. Танланган ҳар бир ташхис усуллари ёрдамида лойиҳанинг натижадорлигини очиб беринг.
  3. Танланган ҳар бир ташхис усуллари ёрдамида лойиҳанинг самарадорлигини ёритиб беринг.

 

3-қўшимча топшириқ:

Қуйидаги ёндашувлар асосида амалиётда қўлланилган ихтиёрий инновацион лойиҳанинг муваффақиятсизлиги бўйича тақдимот тайёрланг:

 

  1. Лойиҳанинг муваффақиятсизликка учрашда танланган ташкилий ва бошқарув усулларини очиб беринг.
  2. Лойиҳанинг муваффақиятсизликка учрашига таъсир кўрсатган 5 та асосий омилни изоҳлаб ўтинг.  
  3. Жамоа нуқтаи назаридан лойиҳани муваффақиятсизликдан қутқаришнинг имкониятларини кўрсатиб ўтинг.

 

Эслатма: қўшимча топшириқларни бажариш ихтиёрийдир, ҳар бир бажарилган топшириқ учун жамоага кейс топшириғи бўйича тўпланган якуний балга нисбатан қўшимча 5% берилади.


Улашинг: