Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида 2020 йил 15 май санасида «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги республика илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан мазкур илмий-амалий конференцияда вазирлик, идора, ташкилот, банк-молия, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг олимлари, илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва тадқиқотчилари ўз илмий тезислари билан иштирок этишлари мумкин.

Конференцияда иштирок этиш учун талабгорлар 2020 йил 12 мартдан 20 апрелгача илмий-амалий конференция ташкилий кўмитасининг bfa.konferenciya@gmail.com электрон почта манзилига қуйидагиларни юбориши керак:

• ариза (.docx);

• илмий тезис (.docx).

Конференция ҳақида батафсил маълумот ва файлларни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

 

Форум ҳақидаги тўлиқ маълумотни юклаб олиш

Аризани юклаб олиш


Улашинг: