Академияда 3 март куни старт берилган “BFA CUP-2020” футбол мусобақаси тобора қизғин тус олмоқда. Ушбу футбол мусобақаси Академия ҳамда “BFA STUDENT‘S UNION” ташаббуси билан ташкил қилинмоқда.

16 март куни “BFA CUP-2020” футбол мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтади. Финалда Давлат молиясини бошқариш (ДМБ-2), ҳамда Корпоратив молияни бошқариш (КМБ) + Суғурта компанияларини бошқариш (СКБ) гуруҳлари, 3-ўрин учун эса Солиқлар ва солиққа тортиш (ССТ) ҳамда Давлат молиясини бошқариш (ДМБ-1) мутахассислиги тингловчиларидан иборат гуруҳлар ўзаро куч синашади. Шу куни ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Барча футбол иштирокчиларига омад тилаймиз. Манзилимиз ўша-ўша, Сиз билган Оқтепа соҳил бўйида жойлашган стадион.


Улашинг: