«Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда 2020 йилнинг 14-15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси раҳбарияти Академия жамоаси ва тингловчиларини 14-15 март кунлари бўлиб ўтадиган «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этишини сўрайди.


Улашинг: