Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш: институционал, иқтисодий ва ташкилий жиҳатлари” мавзусида республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференция ҳақида

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф сонли фармойиши  билан тасдиқланган 2019 йилда халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар, ва бошқа илмий ҳамда илмий-техник тадбирларни ўтказиш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 19 апрель куни “Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш: институционал, иқтисодий ва ташкилий жиҳатлари” мавзусида республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияси ўтказилмоқда.

Республика илмий-амалий конференциясида қатнашиш учун банк-молия соҳасининг етакчи ходимлари ва мутахассислари, барча олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ҳамда мустақил тадқиқотчилари таклиф этилади.

Конференциянинг мақсади: 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналиш бўйича вазифаларни самарали равишда амалга ошириш ҳамда мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозоридаги ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигига таъсири ва оқибатларига оид масалаларни чуқур таҳлил қилиш, пухта ўйланган, илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича секциялар иш олиб бориши кўзда тутилган:

1 секция. Қимматли қоғозлар бозорида махсус фондларнинг инвестицион фаолиятини фаоллаштиришни институционал асосларини мустахкамлаш;

2 секция. Инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига уйғунлаштириш;

3 секция. Ўзбекистон экспортер корхоналарининг ривожланиш эҳтиёжларини инновацион молиялаштириш механизмларини институционал мустаҳкамлаш;

4 секция. Ўзбекистонни қимматли қоғозлар бозорига интеграциялашуви.

Конференцияда иштирок этиш учун маъруза тезислари секция йўналишларида кўрсатилган муаммолар доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади, тезислар тўплам шаклида нашр эттирилади, шунингдек муаллифларга электрон (pdf) шаклда берилади.

Конференция материаллари тўпламига топшириладиган тезисларга қўйиладиган талаблар:

Тезислар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.

Илмий тезислар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовида қоғозга, юқоридан ва пастдан 2.0 см., чапдан 3.0 см., ўнгдан 1.5 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Тезиснинг номи қалин харфлар билан ёзилади, тагидан ўнг қисмида муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, ташкилот номи ва лавозими, электрон манзили кўрсатилади.

Тезис матни 1,0 интервалли қаторларда 14 кегел катталигида Times New Roman шрифтида 3 бетгача ҳажмда ёзилади. Тезисларнинг электрон варианти Windows 2003 Microsoft Word RTF (шаклида) дастурида Times New Roman шрифтида ёзилган ҳолда бўлиши керак.

Тезислар матнида фойдаланилган манбалар аниқ қўрсатилиши керак.

Илмий даражаси бўлмаган иштирокчилар учун, тезис иловасида илмий раҳбарнинг уни чоп этишга розилигини тасдиқловчи имзоси бўлиши шарт.

Ташкилий қўмита манзили:

Тезислар матни печатланган шаклида ҳамда электрон шаклда жорий йилнинг 5 апрелгача қуйидаги манзилга жўнатилади: Ўзбекистон, 100000, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.

Тезис ва анкета электрон шаклида қуйидаги ilmiybulim-2019@mail.ru  электрон манзилга юбориш мумкин ва “мавзу” деган жойида “Тезис ва анкета” деб ёзилади. Тезис ва анкета алоҳида файлларда юборилиши шарт. Тезис файлнинг номи муаллиф/хаммуаллиф фамилиясидан иборат бўлиши керак.

Анкета ҳам алоҳида файл билан юборилади (муаллиф/хаммуаллиф фамилияси кўрсатилади). Тезис ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса анкета ҳар бирига алоҳида тўлдирилади, лекин битта файлда юборилади.

Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами нашр қилиниши режалаштирилган.

Масъул ходим: Дўстмухаммад Х.У. тел: (71) 237-48-42

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган маъруза тезислари тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Конференция иштирокчисининг анкетаси

 Фамилия, исми, шарифи______________________________________________

Илмий даражаси_____________________________________________________

Илмий унвони_______________________________________________________

Иш жойи____________________________________________________________

Иш жойи манзили____________________________________________________

Эгаллаб турган лавозими______________________________________________

Телефон рақами______________________________________________________

Факс_____________ е-mail_____________________________________________

Конференциядаги маърузанинг номи ____________________________________

____________________________________________________________________

Қайси йўналишга мослиги (секция)______________________________________

____________________________________________________________________

____________________________________________________________________