Академия кенгаши

Академиянинг таълим, илмий-тадқиқот ва ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг асосий масалаларини ҳал қиладиган, умумий бошқарувни амалга оширувчи, олий коллегиал органи.

Академия Илмий кенгаши ўқув йили режасига асосан ишлайди.

Академия кенгаши таркибига Академия ректори, проректорлари, илмий котиби, деканлар, кафедра мудирлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий бўлинмаларнинг раҳбарлари, Академиянинг етакчи олимлари ва ходимлари, шунингдек бошқа ўқув ва илмий муассасаларнинг етакчи олимлари, республиканинг етакчи молия ва банк муассалалари вакиллари киритилган.

Академия кенгаши:

– ўқув, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий ишлар, кадрлар тайёрлаш, халқаро алоқаларни амалга ошириш, ўзига қарашли филиаллар, институтлар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти масалаларини ҳал этади;

– ўқув режалари ва дастурларини, манфаатдор ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган алоҳида курслар дастурларини тасдиқлайди;

– банк-молия тизимини ривожлантириш тадқиқотлари марказининг тузилмасини, тадқиқ этилаётган муаммолар мавзуларини ҳамда олиб борилаётган фаолият тўғрисидаги, Академия, унинг бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ва тасдиқлайди;

– ўқитувчилар таркибидаги Академия ходимларига доцент ва профессор илмий унвонлари бериш, академия фахрий доктори, профессори бериш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилади;

– профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;

– Академия ходимлари ва тингловчиларини Давлат мукофати ва фахрий унвонлар бериш таклифларини кўриб чиқади;

– Академия ва унинг таркибий бўлинмаларини бошқариш масалаларини ҳал қилади.

 

Академия кенгаш мажлиси ҳар ойнинг охирги душанба куни йиғилади. Кенгаш Академия Уставида кўрсатилган алоҳида ваколатлари доирасида Академия фаолиятининг барча масалаларини ҳал қилиш ҳуқуқига эга.