ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

 

Қуйидаги профессор-ўқитувчи

лавозимларига танлов эълон қилади

 

«Солиқлар ва солиққа тортиш» кафедраси бўйича – кафедра мудири;

«Инвестициялар» кафедраси бўйича – кафедра мудири;

«Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит» кафедраси бўйича – кафедра мудири;

«Чет тиллари» кафедраси бўйича–катта ўқитувчи.

 

Шу билан бирга, қуйидаги илмий ва маъмурий ходим лавозимларига танлов

асосида ишга таклиф қилади:

 

Ахборот-ресурс марказига: Марказ бошлиғи.

Банк-молия тизимини ривожлантириш тадқиқотлари марказига: Катта илмий ходимлар, илмий ходимлар.

 

Барча профессор-ўқитувчи лавозимларига (кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи) ҳамда илмий ва маъмурий бошқарув лавозимларига номзодларни танлашда дунёнинг етакчи хорижий университетлари ва илмий марказларида таҳсил олган (стажировка ўтган ёки малака оширган) ҳамда илғор хорижий таълим стандартлари ва технологияларини пухта эгаллаган, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инглиз тилидан педагогик ва илмий-тадқиқот фаолиятида эркин, амалий фойдаланиш имкониятига эга бўлган, ўз мутахассислиги фанининг замонавий илмий-назарий, методологик ва амалий муаммолари ва ривожланиш тенденцияларини чуқур ўзлаштиришган шахсларга алоҳида эътибор қаратилади.

Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар:

  1. Ректор номига ариза;
  2. Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
  3. Дипломлар ва аттестатлари нусхалари;
  4. Илмий ишлар ва ихтиролар рўйхати;
  5. Малака ошириш тўғрисидаги гувоҳномалар.

Аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 16 уй.

Маълумот учун телефонлар: 237-54-53, 237-53-61, 237-54-09.