Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи. 
Кафедранинг ташкил этилиши ва ривожланиши тарихи Банк-молия академиясини ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Кафедра 1996 йилда ташкил этилган. 
Кафедра Академиянинг «Банк ҳисоби ва аудит» ҳамда «Аудит» (тармоқлар бўйича) мутахассислиги бўйича етакчи мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади. Унинг томонидан ўқув ва илмий-методик ишлар, магистрант ва докторантларни тайёрлаш бўйича, банк ва молия соҳаси бўйича раҳбар мутахассисларни касбий жихатдан қайта тайёрлаш ва Ўзбекистонда молия аудити, банк ҳисоби ва аудитини келгусида ривожлантириш ва унинг муаммолари бўйича  фундаментал ва амалий изланишларни олиб боради. 
Кафедранинг асосий вазифаси – молия аудити, банк ҳисоби ва аудит соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади. Кафедрада ишловчи профессор-ўқитувчилар банкларда бухгалтерия ҳисоби, аудит текширувини ўтказиш, бошқарув ҳисоби ҳамда молиявий ҳолати таҳлилини ташкил қилишнинг амалий масалаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган.  
 
Кадрларни тайёрлаш мутахассисликлари. 
МАГИСТРАТУРА. 5А 230702- “Банк ҳисоби ва аудит” ва 5А230902- “Аудит” (тармоқлар бўйича)
ДОКТОРАНТУРА. 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби” ихтисослиги.
 
Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти.  
1. Ризаев Нурбек Кадирович — кафедра мудири, иқтисод фанлари номзоди, доцент, 
2. Ибрагимов Абдугапур Каримович — иқтисод фанлари доктори, профеесор, 
3. Умаров Зафар Абдусаматович — иқтисод фанлари номзоди, доцент,
4. Ахмаджонов Каримжон Боқиджонович — иқтисод фанлари номзоди, доцент.
8. Абдураупов Рустам Рамздинович – катта ўқитувчи.  
 
Фаолият натижалари. 
– бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлил тизимининг назарий ва амалиё услубиётини янада ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади; 
– магистратура мутахассисликлари учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этади:
– бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит сохаси дарсликлар, ўқув қўлланмалар, услубий қўлланмлар нашр эттирилиб борилади;
– банк ва молия тизимидаги бухгалтер ва ички аудит ходимларнинг малакасини халқаро стандартлар талаблари асосида доимий равишда ошириб келинмоқда. Шу мақсадда “Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари: назария ва амалиёт”, “Тижорат банкларида ички аудит” ва “Тижорат банкларида солиқлар ҳисоби, таҳлили ва аудит” қисқа малака ошириш ўқув курслари ташкил этилган.
– кафедрада илмий-тадқиқот ишлари бўйича 1996-2013 йилларда  жами 3 та докторлик диссертацияси ҳамда 10 дан ортиқ номзодлик ишлари ҳимоя қилинди.
– ўқув ишларида 10 та фандан ўқув дастурлари тайёрланди. 5А 230702- “Банк ҳисоби ва аудит” ва 5А230902 – “Аудит” (тармоқлар бўйича)  мутахассисликлари учун давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди:
– кафедра томонидан хўжалик субъектлари учун бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, аудит ва солиққа ториш, халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузишдаги мавжуд муаммоларни хал этишга қаратилган давра сухбатлари олиб борилади. Шунингдек, кафедра томонидан турли мулкчилик шаклдаги корхоналар ва банкларнинг молиявий фаолияти таҳлил қилиш, бизнес режаларини тузиш ва банкларда ички ва ташқи аудитни ташкилий масалалари бўйича маслахатлар бериб борилади.
 
 
Халқаро алоқалар ва грантлар
Кафедра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, етакчи тижорат банклари, Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси, «PricewaterhouseCoopers» ва “Deloitte & Touche” халқаро аудиторлик ташкилотларининг Ўзбекстондаги бўлимлари, UHY Hacker Young (Англия), Япониянинг «Кейо», хамда АҚШнинг «DePaul University» лари билан бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиётини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли, анъанавий хамкорликни ўрнатган. 
2012-2014 йиллар учун қуйидаги Давлат гранти лойихалари иштирокчи ҳисобланади:
– «Тижорат банкларнинг ташқи аудитида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш методологияси” 
– «Тижорат банклари молиявий ҳисоботларини аудит қилишда халқаро стандартларни татбиқ этиш муаммолари» 
 
Ишлаб чиқаришга боғлиқлик, малакавий амалиёт ва стажировка. 
5А230702 – «Банк ҳисоби ва аудит» мутахасисликлари – Ўзбекстон Республикаси Марказий банки ва етакчи тижорат банкларида, 5А 230902 – «Аудит» (тармоқлар бўйича) мутахасисликлари эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва етакчи аудиторлик ташкилотларида малакавий амалиёт ва стажировкани ўтайдилар. Кафедранинг битирувчи мутахасисликлари стажировкани Люксембург, Германия, Япония, Чехия ва Буюк Британиянинг банк-молия сохаларида ўтайдилар.
 
Битирувчилар ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари
Кафедрада ўз мутахассислиги бўйича юксак муваффақиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатаётган битирувчилари билан фахрланади. Булар қаторида: 
1. Бекенов С – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошлиқ ўринбосари
2. Мухаммадиев К.- ОТБ «Туронбанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари
3. Утанов Т – “Ўзсаноатқурилишбанки” департамент бошлиғи
4. Юлдашев Р. – UzKDB Bank нинг бош бухгалтери
5. Рахманова Ш.К- ТИФ “Миллийбанк” ички аудит департаменти ўринбосари
6. Хужабеков Н – «PricewaterhouseCoopers» халқаро аудит ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлими аудитори.