Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул қилиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, номзодлар Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Идоравий комиссия қароридан кўчирма;

2. Мутахассислиги кўрсатилган ҳолда Академия томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

 ўзбек тилида (тўлдирилган намуна). Электрон ариза формаси

 рус тилида (тўлдирилган намуна). Электрон ариза формаси

3. Олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асли (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;

4. Номзоднинг иш жойидан тавсифнома;

5. 3,5 x 4,5 ҳажмдаги 6 та рангли фотосурат;

6. Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;

7. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

8. Меҳнат дафтарчасидан нусха;

Қабул комиссиясига асл нусхаларини кўрсатган ҳолда паспорт ва ҳарбий мажбурият тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.