Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раисининг 2016 йил 15 июлдаги №58-сон рақамли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент молия институти ҳузурида 08.00.07 – “Молия. Бухгалтерия ҳисоби”, 08.00.08 – “Тадбиркорлик иқтисодиёти ва кичик бизнес”, 08.00.11 – “Маркетинг” ихтисосликлари бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи 14.07.2016.I.31.01 рақамли Илмий кенгаш фаолиятини амалдаги қонунчилик хужжатлари талаблари асосида ташкил этишга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига фундаментал ва амалий фаннинг тегишли соҳаларидаги тан олинган ютуқларга, илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишнинг юқори даражасига эришган, тегишли йўналишлар бўйича етарли илмий салоҳиятга эга, тегишли фан соҳалари бўйича давлат грантлари ва халқаро грантларда, илмий лойиҳаларни (хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари ва бошқалар) ишлаб чиқишда иштирок этаётган ҳамда илмий ишлари, жумладан хорижда нашр қилинган илмий ишлари мавжуд бўлган ходимлар ва тегишли йўналишлар бўйича доимий ишлаб турган илмий семинарларга, республика ва халқаро миқёсдаги конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тажрибасига эга бўлган номзодлар тавсия этилди. Илмий кенгаш фаолиятини амалдаги қонунчилик хужжатлари талаблари асосида ташкил этиш, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш юзасидан турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Академияда Илмий кенгашнинг фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилди. Жумладан, махсус жиҳозланган ишчи хона ажратилди, замонавий компьютер, мултьмедиа проекторлари, он-лайн видео конференция жиҳозлари, LCD проекторлари билан қайта жиҳозланди ҳамда академия биносини замонавий ахборот-коммуникация ва реклама стендлари билан таъминлаш ишлари амалга оширилди. Канцелярия махсулотлари билан таъминланди, махсус жихозланган мажлисларни ўтказиш зали мавжуд бўлиб, у замонавий компьютер, мултьмедиа проекторлари, электрон доска, wi-fi билан таъминланди. Академия Веб сайти қайта тузиб чиқилди ва доимий равишда янги маълумотлар билан таъминланиб бормоқда. (www.bfa.uz) Веб сайтда Илмий кенгаш фаолиятини доимий ёритиб бориш учун махсус бўлим ташкил этилди. Илмий кенгаш ва кенгаш қошидаги илмий семинар таркиби билан веб сайтда танишиш мумкин.
Илмий кенгаш раиси проф. А. Бекмуродов қабул кунлари: хафтанинг чоршанба куни, соат 1600-1900 . Илмий кенгаш котиби У. Гафуров қабул кунлари сешанба соат 1600-1900, пайшанба соат 1600-1900 .