Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги(672-Ф) фармойишига асосан 15−30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Шунингдек, фармойиш билан 17−18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ректори в.б. Б.Т.Бердияров ушбу фармойиш асосида 2019 йил 14 август куни фармойиш қабул қилди(4-Ф).

Ушбу фармойишга асосан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида  ҳам ҳашар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси жамоаси ва тингловчилари  умумалқ хайрия ҳашарида  фаол иштирок этмокда. Академия ҳудуди ва бинони тозалаш, дарахтларни оқлаш, дарахт хазонларини ҳудуддан олиб чиқиш, ариқларни тозалаш, ўтларни ўриш каби ишлар бажарилмоқда.