Республикамизда ҳар йили баҳор фаслининг илк ойида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш анъанага айланган. Бу ҳашар Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тараддуд кўриш, халқ орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида    амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан 2019 йилнинг 16-17 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси жамоаси ва тингловчилари  умумалқ хайрия ҳашарида  фаол иштирок этди. Академия ҳудудини тозалаш, дарахтларни оқлаш, шакл бериш, ерларни мавсумга тайёрлаш, гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.