Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Молия” кафедраси томонидан 2019 йил 13 март куни академия тингловчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” қабул қилинган фармонида белгиланган чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университети профессори Миродилжон Баратов томонидан “Оила ҳуқуқи” мавзуси доирасида маҳорат дарсларини ташкил этилди.

Маърузада Ўзбекистонда никоҳ, оила, никоҳ шартномаси ва болаларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳуқуқий категорияларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида, Оила ва Фуқаролик кодексида белгиланган нормалар ва уларнинг ҳаётга тадбиқи юзасидан атрофлича тушунчалар берил.

Суҳбат сўнггида тингловчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилди ва уларга тегишли жавоблар олинди. Тингловчилар ўртасида оила муносабатларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини тадбиқи юзасидан тасаввур мустаҳкамланди. Тадбир якунида мазкур руҳдаги суҳбатлари даврий тарзда ўтказиб турилишига келишиб олинди.