2018 йил 9 ноябрь куни Академияда Халқаро валюта фонди (IMF) вакиллари томонидан “Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари минтақасининг иқтисодий ривожланиш истиқболлари — 2018” (2018 Regional Economic Outlook for the Caucasus and Central Asian countries) обзорининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари Департаменти директори ўринбосари Юха Кахконен тақдимотни шахсан ўтказди.

Шунингдек, Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари, Тошкент молия институти ҳамда Академиянинг профессор-ўқитувчилари, магистратура тингловчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида Минтақадаги иқтисодий ҳолат, хусусан, Ўзбекистон Республикасидаги иқтсодий ислоҳотларнинг самарадорлиги, Монетар ва фискал сиёсатнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди.