Бугун ICTWEEK 2018 Ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида пойтахтимизнинг “Ўзэкпоцентр” кўргазмалар саройининг Атриум конфрециялар залида “Digital Uzbekistan” Форуми бўлиб ўтди….

Форумда кўплаб халқаро экспертлар, жумладан, Россия Федерацияси, Грузия, Қозоғистон Республикаси, Жанубий Корея ва халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан мавзу доирасида тақдимотлар бўлиб ўтди. Бу эса мамлакатимизнинг давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, тадбиркорлар ҳамда нодавлат ташкилотлардан ташриф буюрган иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Форумда, кўплаб халқаро экспертлар иштирокида рақамли иқтисодиётга ўтиш ва унга киритилган инвестицияларнинг қайтиши, иқтисодиётнинг реал секторини рақамлаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимларини жорий этишдан кутилаётган натижалар ҳамда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан аниқ мисоллар келтирилди.

2551414

Форумда Банк-молия академиясининг “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)” мутахассислигида таълим олаётган тингловчилар қатнашдилар. Форум иштирокчилари ва халқаро экспертлар томонидан иқтисодиётни рақамлаштириш ва унга инвестицияларни киритиш, “Электрон ҳукумат” тизимларини жорий этиш бўйича муҳокама этилган масалалар ҳамда тўпланган маълумотлар фойдали бўлди.

ICTWEEK 2002 йилдан буён Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳар йили ўтказиладиган энг йирик ва муҳим тадбирдир.

ICTWEEKнинг асосий вазифаси – Ўзбекистоннинг IT бозори жозибадорлигини намойиш этиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида минтақавий ва халқаро хамкорликни ривожлантириш, махаллий IT-ташаббусларини тарғиб қилиш, тажриба алмаштириш ва замонавий технологиялар ва инновацияларнинг ютукларини намойиш этиш учун платформа яратиш.

Ташкилотчи: Мининфоком РУ, CIB Group