2018 йилнинг 2-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари Чехиянинг Богемия университетида “Чехия банк-молия тизими ривожининг замонавий тенденциялари ва тажрибаси” мавзусида икки ҳафталик тажриба орттириш дастурида иштирок этдилар.

01

Ушбу дастур давомида Чехиянинг етакчи Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, банк раҳбарлари ҳамда қуйидаги етакчи ходимлари маъруза ва семинарлар ўтказдилар:

  • PhD Петр Мережко (Богемия Университет);
  • Док. Сирил Свобода (Дипломатия Академияси);
  • Проф. Станислав Клазар (Иқтисодиёт Олий Мактаби);
  • PhD Радослав Мишек, Ивета Кутманова, Томас Стара ва бошқалар.

03

Қуйидаги мавзулар бўйича маърузалар ўтказилди:Корпоратив молия, банклар ва лойиҳавий молиялаштириш, Чехия банк тизими, Кредит хавфи, Европа Иттифоқи Институтлари ва бошқалар.

Ўтказилган курс якунлари бўйича иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

02