Ташриф давомида жаноб Г.Оверфелд ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ректори в.в.б. А.Бекмуродов билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида академик ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш мақсадида Академия ва Германиянинг тегишли ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

IMG_9738

Муҳокамадан сўнг жаноб Г.Оверфелднинг ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари ҳамда профессор-ўқитувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда жаноб Г.Оверфелд “Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги: молия, банк иши ва инвестициялар соҳасида” мавзусида маъруза билан чиқиш қилиб, унда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлиги остида амалга оширилаётган қатор ислоҳотларга эътибор қаратди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

IMG_9796

Германия элчиси Академия тингловчиларининг касбий савияси, инглиз тили билими даражаси ҳамда академияда сифатли таҳсил олиш учун яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

IMG_9838