2018 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига SES мустақил эксперти жаноб Питер Капри ташрифи бўлиб ўтди.

IMG_0162

Ташриф давомида жаноб П.Капри Академия ректори в.в.б. А.Бекмуродов билан учрашиб, БМА ва Германия Олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, жумладан Франкфурт Молия ва Менежмент Мактаби ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш билан Академия тингловчиларини Германияда қисқа муддатли тажриба орттиришини ташкил этиш, биргаликда илмий ва амалий конференциялар ўтказиш ҳамда профессор ва ўкитувчилар билан ўзаро алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

IMG_0214

Жаноб Питер Капри Академия ўқув жараёнига ўз ҳиссасини қўшиб, БМА тингловчилари ва профессор ўқитувчилари учун Германия банк секторининг сўнгги тенденциялари, банк секторига ахборот технологияларни жорий этиш ва уларни жорий қилиш билан юзага келадиган имконият ва қийинчиликларни қамраб олган: «Германия банк тизими ва Германия банк тизими ривожлантиришнинг замонавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида маъруза ўқиди.

IMG_0169

Академия тингловчилари маърузани катта қизиқиш билан тингладилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.