n1

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси  Сардор Нарзуллаев 2017 йил 13 – 30 март кунлари Швейцария Миллий банкининг Герцензи ўқув марказида “Монетар сиёсат, валюта курси ва капитал оқими” мавзусида ташкил этилган халқаро махсус ўқув курсида иштирок этди.

Мазкур курс давомида маъруза ва амалий машғулотлар етакчи Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Европанинг етакчи банклари ва банк назорати органлари ходимлари:

  • Проф. Филиппе Бачетта (Лозанна Университети);
  • Проф. Джанкарло Корсетти (Кембридж Университети);
  • Проф. Филипп Хармс (Иоганн Гуттенберг номли Университет, Майнц);
  • Стефан Фришнекер, Тим Холт, Кристиан Хебу, Стефан Шуринг (Швейцария бирлашган банки UBS) томонидан ўтказилди.

n2

С. Нарзуллаев ўқув курслари давомида дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан Боливия, Камбоджа, Канада, Дания, Гайити, Гонконг, Грузия, Германия, Қозоғистон, Латвия, Малайзия, Македония, Молдова, Россия, Сербия, Сингапур, Швейцария, Украина, Замбия каби давлатларининг Марказий банклари ходимлари билан бир қаторда фаол қатнашиб, иштирокчилар, ташкилотчилар ва маърузачилар билан ўтказилган суҳбатларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, республика банк тизими ҳамда Академия фаолияти ҳақида атрофлича маълумот бериб, уларда ижобий тассурот қолдириб қайтди.

Ўтказилган курс якунлари бўйича иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.